ЖССТ раҳбари коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда у Twitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун коронавирусга қарши вакцина олишга навбатим келди. Вакциналар ҳаётни сақлаб қолади. Уларни жаҳоннинг барча бурчагига етказиш муҳимдир. Агар сизлар мен каби вакцина бепул давлатда яшасангизлар, навбатингиз келганда вакцина қабул қилинглар», - деб ёзди ЖССТ раҳбари.

Гебрейесуснинг айнан қайси вакцина билан эмлангани номаълум.

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари ва вафот этганлар сони сўнги ҳафтада камайиб, 5,5 млндан зиёд ва 90 мингдан ортиқ ҳолатлар қайд қилинган. Европа ва Ўртаер денгизи ҳудудларида янги ҳолатлар сонининг камайиши кузатилмоқда. Жанубий-шарқий Осиёда эса, вирус юқтирганлар 6 фоизга ўсган.

Муаллиф: Зарина Туғанбаева

Сўнгги хабарлар