ЖССТ: Коронавирус – бу сўнгги пандемия эмас

None
None
JENEVA. Kazinform - Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесус пандемиянинг циклик хусусиятга эга эканлигини эслатди. У бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимига сармояларни кўпайтиришга чақирди, деб хабар беради Kazinform dw.com сайтига таяниб.

Тедроснинг фикрича, ҳозирги коронавирус пандемияси сўнгги пандемия эмас. «Воқеалар бизга бу сўнгги пандемия эмаслигини ва эпидемиялар ҳаётнинг бир қисми эканлигини ўргатмоқда», - деди у.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, ҳукумат ва жамият томонидан қўллаб-қувватланадиган соғлиқни сақлаш тизимига инвестицияларнинг кўпайиши «биз ва уларнинг фарзандлари янада хавфсиз ва барқарор дунёни мерос қилиб олишимизга» ёрдам беради. Сўнгги 12 ой ичида коронавирус «дунёни ағдар-тўнтар қилиб ташлади ва жамият ва иқтисодиёт учун катта зарар олиб келди», - деди Тедрос Гебрейесус.

У пандемия бўлиши эҳтимоли бир неча йил олдин огоҳлантирилганлигини эслатиб ўтди. «Биз бўлаётган воқеалардан сабоқ олишимиз керак», - деди у.

Пандемия бошланганидан буён дунё бўйлаб 80 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган. Дунё бўйлаб 1,76 миллион киши COVID-19 туфайли вафот этди. 56,87 миллион киши даволаниб чиққан.

21 декабр куни Европа Комиссияси Германиянинг BioNTec ва Американинг Pfizer компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган BNT162b2 коронавирусга қарши вакцинани қўллашни маъқуллади. Вакцина Германияда 26 декабрдан бери қўлланилмоқда. Ушбу вакцина билан биринчи бўлиб қариялар уйида яшовчи 101 ёшли Эдит Квойцалла (Edith Kwoizalla) эмланди.

Сўнгги хабарлар