ЖССТ: Европада коронавирус юқтирганлар сони 60 миллиондан ошди

None
None
KOPENGAGEN. Kazinform - ЖССТ Европа минтақавий бюросининг янги маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери Европада COVID -19 билан касалланганлар сони 60 миллиондан ошди, деб хабар беради Kazinform ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси расмий сайтига таяниб.

«Пандемиянинг қачон тугаши ҳали маълум эмас. Афсуски, Европада 1,2 миллиондан ортиқ одам COVID-19дан вафот этди. Мамлакатлар энг ҳимоясиз ва хавф остида бўлганларни ҳимоя қилишда давом этишлари муҳим.

Европа минтақасида эмлашларнинг умумий суръатлари ЖССТга аъзо давлатлардан сезиларли даражада фарқ қилади. Баъзи мамлакатларда, эмлаш даражаси ҳали ҳам устувор гуруҳлар учун паст, масалан, 60 ёшдан ошганлар, тиббиёт ходимлари, узоқ муддатли даволаш муассасаларида бўладиганлар ва сурункали касалликларга чалинганларни эмлаш ҳали ҳам паст даражада. Касалликнинг оғир ўтишини ва ўлимларнинг олдини олишда эмлашнинг самарали эканлиги исботланган. Мазкур устувор гуруҳларда эса касалланишнинг ошиши касалхонага ётқизиш ва ўлимнинг кўпайишига олиб келади. Биз зудлик билан аҳолининг барча устувор гуруҳларини эмлашимиз керак», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича минтақавий директори Dorit Nitzan.

Унинг сўзларига кўра, пандемияни тўхтатиш учун барча мамлакатларда эмлаш имкониятини таъминлаш керак. Хусусан, ҳар бир мамлакатда вакциналар ишлаб чиқаришни қўллаб -қувватлаш ва ҳимоясиз одамларни ҳимоя қилиш учун (иложи бўлса) вакцина алмашинуви ўтказилиши керак.

«Бундан ташқари, биз эпидемияга қарши чораларни, шу жумладан беморлар билан алоқада бўлганларни текшириш, секвенциялаш , қидириш, иҳоталаш ва карантин қилишни давом эттиришимиз керак. Гавжум ва ёпиқ жойларда қўлингизни ювиш, ниқоб тақиш ва жисмоний масофани сақлаш муҳим», - деди у.


Сўнгги хабарлар