«Жошы хан» тарихий-маданий мажмуаси июнь ойида очилади

None
None
NUR-SUITAN. Kazinform – Июнь ойининг охирига қадар Қарағанди вилоятининг Улытау туманида «Жошы хан» тарихий-маданий мажмуаси очилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Ақтоти Раимқулова бу ҳақда аҳолига ҳисобот бериш мажлисида маълум қилди.

«Муқаддас туризмни ривожлантиришни рағбатлантириш ва тарихий-маданий жойларга сайёҳлик қизиқишини ошириш мақсадида июнь ойининг охирига қадар Қарағанди вилоятининг Улытау туманида «Жошы хан» тарихий-маданий мажмуаси очилади», - деди Ақтоти Раимқулова.

Вазирнинг сўзларига кўра, июль ойида Шарқий Қозоғистон вилоятида «Абай йўлида» деб номланган ахборот турини ўтказиш режалаштирилган.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар