Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Қозоғистон 2000 га яқин автомобил экспорт қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон 2021 йилнинг дастлабки уч ойида 2000 га яқин автомобил экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Биринчи чоракда экспорт 84 фоизга ўсиб, 1968 енгил автомобилга этди. Қостайда ишлаб чиқарилган «JAC» ва «Chevrolet» русумли автомобилларга Россия ва Ўзбекистондаги дистрибьюторлари ва дилерлари буюртма беришади.

ЕОИИ бозорига кириш автомобил ишлаб чиқарувчиларни маҳаллийлаштириш улушини оширишга ундайди. Бу автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир», - дейилади ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хабарида.

Сўнгги хабарлар