Жорий йилда Қозоғистонда қиймати 1,23 трлн тенгени ташкил этувчи 128 та лойиҳа ишга туширилади – Индустрия вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йилда ҳудудлар қиймати 1,23 трлн тенгени ташкил этувчи 128 та лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Aтамқулов Ҳукумат йиғилишида саноатлаштириш харитаси лойиҳаларини муҳокама қилиш чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент топшириғига биноан, 2025 йилга келиб қайта ишлаш саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини 1,5 баробар ошириш вазифаси қўйилди. Реал ҳажм индекси ҳар йили ўртача 4,2 фоизга ўсиб, моддий жиҳатдан 13,1 тенгедан 19,7 триллион тенгега кўтарилди. Жорий йилнинг 8 ойи якунлари бўйича реал ҳажм индекси 5,8 фоизни ташкил этди «, - деди Б. Aтамқулов.

Унга кўра, фармацевтика саноати 140,8%, машинасозлик 123,9% ва қурилиш материаллари 111,6% ўсди. Ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадига эришишда Саноатлаштириш харитаси лойиҳалари катта рол ўйнади.

«2021 йилда ҳудудлар умумий қиймати 1,23 триллион тенгени ташкил этувчи 128 та лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда. 12 минг янги доимий иш ўринлари яратилади. Энг кўп лойиҳалар Чимкентда – 17 та лойиҳа, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида - 14 та лойиҳа. 128 та лойиҳанинг 107 таси ишлаб чиқариш, 15 таси энергетика ва 6 таси бошқа соҳаларга тегишли. Қайта ишлаш саноатида умумий қиймати 923,2 миллиард тенгега тенг 107 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган «, - деди вазир.

Энг кўп лойиҳалар: озиқ -овқат саноати (89,7 млрд тенгелик 39 та лойиҳа), металлургия (672,3 млрд тенгелик 16 та лойиҳа), машинасозлик (79,6 млрд тенгелик 15 та лойиҳа) ва қурилиш санотидада (55,1 млрд тенгелик 15 та лойиҳа). Бундан ташқари, 670 миллиард тенгедан ортиқ инвестицияларнинг асосий қисми металлургия лойиҳалари ҳисобидан таъминланади.

«Мамлакатда қурилиш саноатининг ўсиши бу соҳага сармоя киритилишининг ошишига олиб келди. Бу тенденция қурилиш материаллари нархининг барқарорлашишига ижобий таъсир кўрсатади. Бу йил махсус иқтисодий зоналарда қиймати 27,7 млрд тенге бўлган 15 та лойиҳа амалга оширилади ва 842 иш ўрни яратилади. Бу ҳудудларни лойиҳалар билан таъминлайди «, - деди Б. Aтамқулов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар