Жорий йилда Қарағанди вилоятида қуёш электр станцияси ишга туширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Ҳукумат йиғилишида Қарағанди вилояти ҳокими Женис Қасимбек ҳудудда қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш тўғрисида ҳисобот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қарағанди вилоятида умумий қуввати 200 МВт бўлган 4 кун электр станцияси фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, ҳуддда иккита биогаз станциялари мавжуд: Буқар жирау туманида 0,3 МВт қувватга эга «Волынский» комплекси, Абай тумани Қурма овулидаги 1,07 МВт қувватга эга биогаз станцияси. Шунингдек, ҳудуддаги Ынтымақ сув омборида кичик ГЭС мавжуд. Вилоят бўйича қайта тикланадиган ва муқобил энергиянинг умумий қуввати бугунги кунда 223 МВтни ташкил этади», - деди Ж. Қасимбек.

Унинг сўзларига кўра, 2019 ва 2020 йилларни ишлаб чиқаришни таққослаганда электр энергияси ишлаб чиқариш 77 фоизга сезиларли даражада ошди. Сўнгги уч йил ичида амалга оширилган лойиҳаларга киритилган сармояларнинг умумий ҳажми қарийб 102 миллиард тенгени ташкил этди.

«Айни пайтда вилоят ҳокимлиги «KAZ GREEN ENERGY» билан биргаликда Балқаш шаҳридаги Қонират микрорайони яқинида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича яна бир лойиҳани амалга оширмоқда. Биринчи босқич (50 МВт) 2021 йил августга режалаштирилган, иккинчи босқич (50 МВт) шу йилнинг декабрь ойида ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 39 миллиард тенгени ташкил этади», - деди шаҳар ҳокими.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар