«Жибек жоли» чегара бекатидан гиёҳванд модда олиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

None
None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Сариағаш тумани полиция бўлими навбатчи пунктига «Жибек жоли» чегара бекатидан хорижлик шахснинг гиёҳванд модда олиб ўтишга уринганликда гумон қилиниб ҳибсга олинганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди, деб хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ПД матбуот хизматига таяниб.

Туман полиция бўлимининг тергов-оператив гуруҳи ходимлари дарров воқеа жойига етиб борди.

Маълум бўлишича, назорат бекатида хизмат ити Ўзбекистон фуқаросини ҳидлаб, унда маън этилган модда борлигини аниқлаган экан.

Тартиб соқчилари гумондорни жиддий текшириб, унинг чўнтагидан гиёҳванд моддага ўхшаш модда топган ва мусодара қилган.

Полиция далилий ашёларни экспертизага жўнатади. Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган ашё умумий оғирлиги 5 граммдан иборат марихуана эканлиги маълум бўлган.

Бу ҳолат Қозоғистон Республикаси жиноят кодексининг 286-моддаси билан қайд этилган.

Гумондар вақтинчалик ҳибсга олинди. Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича судгача бўлган тергов чоралари олиб борилиб, воқеанинг барча ҳолатлари аниқланмоқда.

Сўнгги хабарлар