Жетису вилоятида 730,3 млрд тенгелик 24 та лойиҳа амалга оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Қасим-Жомарт Тоқаевга Жетису вилоятининг бугунги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва ривожланиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берилди.

Бейбит Исабаевнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш саноати, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳаларида 730,3 млрд тенгелик 24 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бу 3440 та иш ўрни яратиш имконини беради.

Вилоят ҳокими Давлат раҳбарига туризм соҳаси вилоят иқтисодиётини ривожлантириш учун катта имкониятларга эга эканлигини таъкидлади. Айни пайтда Алакўл соҳилида инфратузилмани ривожлантириш, Балқаш кўли йўналишида йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Давлат раҳбари вилоят аҳолиси фаровонлигини ошириш муҳимлигини таъкидлади. Шу муносабат билан Президент ирригация тизимларини янгилаш, арзон уй-жойлар қуриш ҳажмини ошириш, йўлларни таъмирлаш, вилоятдаги аҳоли пунктларини газ билан таъминлаш, саноат, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, ўқитувчи ва шифокорлар тақчиллигини бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Бейбит Исабаевга фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш ва Жетису вилоятини янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича самарали чоралар кўриш бўйича топшириқ берди.

Сўнгги хабарлар