Жанубий Кореядаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш юз берди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жанубий Кореянинг S-Оil Cоrp нефтни қайта ишлаш заводи ишга тушганда содир бўлган портлашда бир киши ҳалок бўлди, тўққиз киши жароҳатланди, деб хабар беради Кazinform en.ynа.cо.krга таяниб.

Ҳодиса Сеулдан 415 километр узоқликдаги Ульсан шаҳрида содир бўлган. Марҳум бошқалар қаторида нефтни қайта ишлаш заводини таъмирлаётган субпудратчи бўлган. Яна 9 нафар ишчи турли даражада куйган.

Портлаш вақтида қурилиш майдончасида жами 26 киши бўлган, улардан 14 нафари S-Оil Cоrp компанияси ходимидир.

Сўнгги хабарлар