Жанубий Корея Қозоғистон билан «ақлли» фермалар қуриш тажрибасини баҳам кўради

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жанубий Корея Қозоғистон билан «ақлли» фермалар қуриш тажрибасини баҳам кўришга тайёр. Бу ҳақда «Корея-Марказий Осиё» дўстлик ассоциациясининг учинчи йиғилишида экспертлар айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24»га таяниб.

Онлайн форум қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бағишланди. Унда Қозоғистон, Корея, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди.

Профессор Ли Ен Бомнинг фикрича, Корея провинцияларида ишчи кучи етарли емас, Қозоғистондада эса инсон ресурслари ва катта ҳудуд мавжуд. Шу боис ҳар икки давлат агросаноат кооперациясида катта имкониятларга эга.

Сеул шаҳри Университети профессори Ли Ен Бом:

«Кореяда қишлоқ хўжалигида 45 фоиз 60 ёшдан ошган одамлар ишлайди. Европада ҳам вазият худди шундай. Ёшлар қишлоқ хўжалигига боришни истамайди. Марказий Осиёда ёшлар кўп. Улар «ақлли» фермаларда ишлаш учун ёлланиши мумкин. Улар янги технологиялар ва катта маълумотлар билан таништирилади. Бу Марказий Осиёда «ақлли» фермаларни ривожлантиришга ёрдам беради. Сизнинг минтақангизда аҳоли ҳам қарийди. Aммо бунга қадар кўп вақт бор «.

Сўнгги хабарлар