Жанибек Алимханули чемпионлик жанги олдидан мухлисларига мурожаат қилди
21 Май 11:11

Жанибек Алимханули чемпионлик жанги олдидан мухлисларига мурожаат қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик профессионал боксчи Жанибек Алимханули бўлажак жанг олдидан ўз мухлисларига мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Азиз мухлислар! Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Сиз бизнинг жамоамизсиз! Сиз бизнинг тилакдошимизсиз! Сизнинг қўллаб-қувватловчи сўзларингиз биз учун қўшимча кучдир! Насиб бўлса, тарих яратамиз! QAZAQ STYLE даври келди!», деб ёзди боксчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида .

Эслатиб ўтамиз, Жанибек Алимханули ва Дэнни Дигнум ўртасидаги жанг Лас-Вегасда 22 май куни соат 8:00да бошланади. Боксчилар WBО йўналиши бўйича ўрта вазн тоифасида «вақтинчалик» жаҳон чемпиони унвони учун жанг олдидан учрашишди.

Жанг «Хабар» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Жанибек Алимханули 1993 йил 1 апрелда туғилган. 2013 йилги жаҳон ва Осиё чемпионатларида ҳаваскор бокс бўйича чемпион бўлган. 2014 йилда эса Осиё ўйинларида ғолиб чиққан. У 2016 йилдан буён профессионал боксда иштирок этиб келади.

Бунгача у 11 та жангнинг барчасида рақибларини мағлуб этганди. Улардан 7 таси нокаут билан якунланган.


Янгиликлар

Архив