Жамбил вилоятида январ воқеалари пайтида ўғирланган қурол-яроғ арсенали топилди

None
None
ТARAZ. Кazinform - Жамбил вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари январ ойидаги тартибсизликлар чоғида ўғирланган қуролларни қидириш ва топиш ишларини давом эттирмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Бу гал полиция ходимлари вилоят маркази ҳудудидан 20 та қурол-яроғ, 3 дона граната, патронлар, ўқ-дорилар, полиция дубулғалари, тизза ҳимоялагишлари ва газга қарши иқобларни топиб, мусодара қилди.

«Қуроллар орасида учта Калашников автомати, иккита «Макаров» тўппончаси, «Сайга» милтиқлари, ясси ўқли милтиқлар, револвьерлар, травматик тўппончалар, ясси ўқли милтиқ бўлаклари, газ ва енгил шовқинли гранаталар, турли калибрли 363 дона патрон бор эди. Қуролларга суд-баллистик экспертиза тайинланди», — дейилади хабарда.

Жамбил вилояти ички ишлар бошқармаси қурол-яроғ, ўқ-дорилар, махсус жиҳозлар жойлашганлиги тўғрисида хабар берган ёки уларни ихтиёрий равишда ички ишлар органларига топширган шахслар бошқа ҳуқуқбузарликларга алоқадор бўлмаса, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини эслатди. Махфийлик кафолатланган.

Муаллиф: Сая Сембай


Сўнгги хабарлар