Жаҳонда коронавирус туфайли ёпилган музейларнинг кўпчилиги умуман очилмаслиги мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – UNESCO ва Халқаро музейлар кенгаши музейларга коронавирус пандемияси жиддий таъсир кўрсатганлигини тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform Unesco.orgга таяниб.

Бугунги кунда музейларнинг 90 фоизи ёки 85 мингдан ортиқ музейлар ёпиқ. Бундан ташқари, Африкадаги ва ривожланаётган кичик орол мамлакатларда музейларнинг атиги 5%и ўзларининг аудиторияларига онлайн-контентни тақдим эта олдилар. Дунё бўйлаб 13% музейлар ҳеч қачон очилмаслиги мумкин.

«Музейлар жамият барқарорлигини таъминлашда етакчи рол ўйнайди», - деди UNESCO Бош директори Одрэ Азуле. - Биз уларга ушбу инқирозни енгиб ўтиши ва томошабинлар билан алоқада бўлиши учун ёрдам беришимиз керак. Ушбу пандемия бизга инсониятнинг ярми рақамли технологиялардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмаслигини кўрсатди. Биз энг ҳимоясиз ва изоляцияда қолган одамларнинг маданият билан алоқасини йўқотмасликлари учун ҳаракат қилишимиз керак«, - деди у.
Сўнгги хабарлар