Жаҳон озиқ-овқат нархлари бу йил ва кейинги йил юқори бўлади – ҚР Миллий банки

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов Қозоғистон учун ташқи инфляция ҳолати нима учун ноқулай эканини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилда макроиқтисодий вазият геосиёсий вазиятнинг ёмонлашуви, жаҳон молия ва товар бозорларида ўзгарувчанликнинг кучайиши фонида ривожланмоқда. Геосиёсий кескинликлар туфайли товар етказиб бериш муаммолари мураккаблашмоқда, дунёда инфляцион босим кучаймоқда. Шу муносабат билан Халқаро валюта жамғармаси глобал инфляциянинг юқори даражаси аввалги прогноздан узоқ давом этишини кутмоқда», - деди Ғалимжон Пирматов Сенат мажлисида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан кузатилаётган жаҳон озиқ-овқат нархлари индекси 1990 йилдан бери энг юқори даражага етди. 2022 ва 2023 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари юқорилигича қолиши кутилмоқда.

«Европа Иттифоқи ва АҚШда инфляция озиқ-овқат, хомашё, ёқилғи ва газ нархларининг ошиши туфайли узоқ муддатли рекорд ҳисобланади, Россияда эса инфляция 16,7 фоизга етди. Бу ҳолда ривожланган давлатлар пул-кредит талабларини кучайтирадилар, бу эса ривожланаётган мамлакатлар валюталарига босим ўтказади. Шу муносабат билан ташқи инфляция ҳолати Қозоғистон учун ноқулайдир», - деди Миллий банк раиси.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар