Жаҳон бозорида нефт нархи 71 доллардан ошди

None
None
MOSKVA.ТАСС-Kazinform – Сешанба куни жаҳон бозорида нефт нархи 2-3 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Kazinform ТАССга асосланиб хабар беради.

Савдо маълумотларига кўра, Brent русумли фьючерслари нархи 8 мартдан бери биринчи марта бир баррели учун 71 доллардан ошди.

Москва вақти билан 15.18 ҳолатига кўра, Brent русумли шимолий денгиз нефтининг август фьючерслари нархи 2,48 фоизга ўсиб, бир баррели учун 71,04 долларни ташкил этди. Бу 8 мартдан бери биринчи марта ушбу даражада.

WTI июл фьючерслари 3,29 фоизга ўсиб, бир баррели учун 68,5 долларни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар