Жаҳон банки дунё иқтисодиётининг тикланиш муддатини маълум қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Дунё иқтисодиёти коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган инқироздан кейин тикланиши учун беш йилгача вақт кетади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг бош иқтисодчиси Кармен Рейнхарт маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Reutersга асосланиб.

«Карантин билан боғлиқ барча чеклов чоралари бекор қилиниши ортидан жадал ўсиш юз беради, аммо тўлиқ тикланиш беш йилгача вақтни олади», - дея Рейнхартнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Рейтер агентлиги.

Рейнхартнинг фикрича, инқироздан сўнг дунёда 20 йил ичида илк бор қашшоқлик даражаси ўсади.

Июнда Жаҳон банки 2020 йилда дунё иқтисодиёти Иккинчи жаҳон уруши давридан буён рекорд даражада - 5,2 фоизга пасайишини тахмин қилганди.

Охирги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 30 миллиондан ошган.

Сўнгги хабарлар