Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Марказий банк Ўзбекистоннинг 2021 йилги халқаро захиралари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1 январ ҳолатига 35,13 миллиард долларни ташкил қилди. Таққослаш учун, 2021 йил 1 декабр ҳолатига кўра, бу кўрсаткич 34,74 миллиард долларни ташкил қилган. Ўтган ойда Ўзбекистоннинг расмий захиралари қарийб 400 миллион долларга ўсди.

2021 йилдаги умумий вазиятни таҳлил қиладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг расмий захиралари сўнгги бир йилда 230 миллион долларга ошган (2021 йил 1 январда 34,9 миллиард доллар, жорий йилнинг 1 январида 35,13 миллиард доллар).

Сўнгги хабарлар