Ўзбекистондаги 10 та ОТМ дунёнинг етакчи университетлари рейтингига кирди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Буюк Британиянинг Times Higher Education агентлиги томонидан тузилган дунёнинг етакчи университетлари рўйхатига Ўзбекистоннинг 10 та олий таълим муассасаси киритилди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Олий ва махсус ўрта таълим вазирлиги маълумотларига кўра, илк бор рейтингга ­репортер мақомидаги университетлар киритилган бўлиб, улар агентликнинг эътирофига сазовор бўлган таълим муассасалари ичидан танлаб олинган. Бу рўйхатдаги 450 та университет ўринлар бўйича эмас, алифбо тартибида кўрсатилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистондаги энг яхши 10 та олий таълим муассасаси:

– Ўзбекистон миллий университети;

– Тошкент давлат юридик университети;

– Тошкент молия университети;

– Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти;

– Тошкент тиббиёт академияси;

– Тошкент педиатрия тиббиёт институти;

– Тошкент фармацевтика институти;

– Тошкент давлат иқтисодиёт университети;

– Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети;

– Урганч давлат университети.

Сўнгги хабарлар