Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида корхона ва ташкилотлар кўпаймоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар кўпаймоқда, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Давлат статистка қўмитаси Telegram-каналига асосланиб.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 июль ҳолатига соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 899 та янги корхона ва ташкилотлар ташкил этилди.

2021 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, ушбу соҳада жами фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 9 844 тани ташкил этмоқда.

2021 йил январь-июнь ойларида соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида энг кўп янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларга эга бўлган ҳудудлар:

Тошкент шаҳри – 175 та

Фарғона вилояти – 103 та

Самарқанд вилояти – 87 та

Тошкент вилояти – 77 та

Сўнгги хабарлар