Ўзбекистонда собиқ маҳкумларга бизнесни ривожлантириш учун 1000 долларгача пул берилади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Жазони ўтаган ўзбекистонликлар ўз бизнесини ривожлантириш учун 10 миллион сўмгача (1 сўм – 0,041 тенге, 1 сўм – 0, 000093 АҚШ доллари, 10 00000 сўм - 930 доллар атрофида) бир марталик моддий ёрдам олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев республика Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан халққа Мурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎР Президенти матбуот хизматига таяниб.

Ўзбекистон раҳбари жазо муддатини ўтаган фуқароларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига ёрдам берадиган «Бирламчи ёрдам пакети» тизими жорий этилишини маълум қилди.

«Муқаддам маҳкумлардан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ва аниқ бизнес лойиҳасини тақдим эта оладиган шахсларга 10 миллион сўмгача бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади. Бунинг учун Ўзбекистон пробация хизматини ривожлантириш жамғармасидан маблағ ажратилади, — деди Ш. Мирзиёев.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Президенти амалдаги жиноят қонунчилигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Унга кўра, ҳозирда колонияларда жазо ўтаётганларнинг қарийб 80 фоизи меҳнатга жалб қилинган бўлса-да, бу ишлаган йиллар умумий иш стажига қўшилмайди ва пенсияларни ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.

«Ижтимоий адолат тамойилига тўғри келмайдиган ушбу чекловнинг олиб ташланиши молиявий қийинчиликлар туфайли такрор содир бўладиган жиноятларнинг олдини олишга ёрдам беради», — деди Ш. Мирзиёев.

Шунингдек, у жорий йилда 4 минг нафардан ортиқ шахс суд залидан озод этилгани, 8 минг нафарга яқин фуқарога нисбатан асоссиз айбловлар олиб ташлангани, 859 нафар шахс оқлангани суд-тергов соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси эканини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституцияси куни ҳар йили 8 декабр куни нишонланади. 1992 йилнинг шу куни мамлакатнинг Aсосий қонуни бир овоздан қабул қилинган.


Сўнгги хабарлар