Ўзбекистонда республика миқёсида уч ҳафталик карантин жорий қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда эпидемиологик вазият кескинлашгани сабабли республика миқёсида карантин чоралари кучайтирилади. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар koronavirusinfouz Telegram-каналига таяниб хабар бермоқда.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 10 июлдан 1 августгача:

- автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

- давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

- давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

- ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

- томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

- тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

- 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

Шунингдек, қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

- парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

- буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

- спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

- ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

- умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

- санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

Махсус комиссия халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ янги тартиблар белгилаган:

- халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

- халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.
Сўнгги хабарлар