Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш 3 марта амалга оширилади

None
None
TASHKENT. UzA - Kazinform – Ўзбекистон ва Хитой олимлари томонидан биргаликда ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси уч марта эмланади. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга асосланиб хабар беради.

Фуқаролар уч марта ўзбек ва хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасин олганларидан сўнг тўлиқ эмланади. Санитария-эпидемиология ва соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари Ботир Қурбонов мамлакатдаги эмлаш ҳолати тўғрисида оммавий ахборот воситаларига интервью берди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда 3-босқич клиник синовлари муваффақиятли ўтган Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси ва ўзбекистонлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси фуқаролар уч марта қабул қилингач, тўлиқ эмланган деб ҳисобланади. Ва AstraZeneca вакцинасини икки марта олиш керак.

Фуқаролар қайси вакцинани олишни ўзлари танлашлари мумкин.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда оммавий эмлашнинг бир қисми сифатида 1,66 млн доза вакцинадан фойдаланилмоқда.

Сўнгги хабарлар