Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 тага ошди, 7 нафари даволаниб чиқди

None
None
TASHKENT. UzA – Kazinform – Ўзбекистонда айни вақтгача коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 29 тага ошиб, 133 нафарни ташкил этмоқда», - дейилади хабарда.

Агентлик хабарига кўра, даволаниб чиққанлар ҳам бор.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайди.

«Улар Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар томонидан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация тиббиёт марказига кузатиб қўйилди», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар