Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланмоқда

None
None
ТOSHKENT. Кazinform - Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони камаймоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 22 ноябр куни 174 кишида коронавирус аниқланган, бу июн ойидан бери энг паст кўрсаткичдир. Июн-август ойларида касалланиш кунига 800-1000 кишини ташкил этди. Сентябр-октябр ойларида COVID-19 билан касалланганлар сони бир кунда 400 нафарга етди.

Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг умумий сони 191 750 нафар ёки 98 фоизга етди.

«Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганига қарамай, аҳолидан карантин қоидаларига риоя қилишни сўраймиз», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар