Ўзбекистонда 10 минг қадам юрганларга пул тўланади

None
None
TASHKENT. Kazinform –10 майдан бошлаб Ўзбекистонда «Соғлом турмуш тарзи» лойиҳаси доирасида юришни яхши кўрадиган одамлар учун ҳар 10 минг қадам учун моддий рағбатлантирилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Пул олиш учун ўзбекистонликлар ўзларининг телефонларига «Соғлом турмуш тарзи» дастурини ўрнатиши, электрон ҳукуматнинг ягона фойдаланувчи идентификаwия қилиш тизимида рўйхатдан ўтиши ва антропометрик маълумотлар ва электрон ҳисоб рақамини тақдим этиши керак.

Нақд тўлов мақсадга муваффақиятли эришилганда автоматик равишда тушади. Платформа 10 майдан тест режимида, 1 июндан эса тўлиқ форматда ишлайди.

Шундай қилиб, 18 ва ундан катта ёшдаги фуқаролар бир суткада 10 минг қадам меъёрга мувофиқлиги учун 3 минг сўм (тахминан 125 тенге) олиши мумкин. Бундан ташқари, агар у ўз шаҳри, вилояти ва мамлакатида энг яхши деб тан олинса, у ойига мос равишда 300 минг, 500 минг ва 1 миллион сўм пул ишлаш имкониятига эга.

Ушбу тўловлар алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилардан олинадиган тежамкорлик ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистонликларнинг юришини рағбатлантириш Президентнинг ўтган йили соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида мустаҳкамланган эди. Тегишли тизимни яратиш 2020 йил ноябрь ойида бошланган.


Муаллиф: Бибихан Серикова

Сўнгги хабарлар