Ўзбекистон ТУРКПАга аъзо бўлади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар парламентлари ассамблеясига (ТУРКПА) аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Тошкентда ТУРКПА делегацияси билан учрашув чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига асосланиб.

ТУРКПА (2008 йилда ташкил этилган) – Туркий тилли мамлакатлар парламентлари ўртасидаги мулоқотни ривожлантиришга йўналтирилган. Ассамблея томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар фақат тавсиявий характерга эга.

Ҳозирда Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон Ассамблея аъзолари ҳисобланади.

Сўнгги хабарлар