USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда

1 Сентябрь 10:10
Баҳам кўринг:
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигини нишонламоқда

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда асосий миллий байрам - Мустақиллик куни нишонланмоқда. Бу йил республика суверенитетни қўлга киритганининг 30 йиллигини нишонламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон президенти Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди Ўзбекистонлик мутахассис Осиё волейбол конфедерацияси бошқарув кенгашига сайланди Аида Балаева Ўзбекистон Кинематография агентлиги раҳбари билан учрашди

Байрам тадбирлари бутун мамлакат бўйлаб ўтказилади. Энг йириги, албатта, Тошкентда. Байрам арафасида тантаналар республиканинг юбилейига махсус қурилган ва бешта дарахт шохи кўринишида, Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг йўналишларини акс эттирувчи «Янги Ўзбекистон» хиёбонида бўлиб ўтди.

«Истиқлол» мажмуаси Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан хиёбон ёнида қад ростлади. Қурилиш ўзбек халқининг 3000 йиллик тарихининг тимсолига айланди, миллий ўзига хослик ва Ўзбекистоннинг янги қиёфасини акс эттирди.

Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев барча ўзбек халқини байрам билан табриклади.

«1991 йил 31 августда республика тақдирида бурилиш нуқтасига айланган чинакам буюк тарихий воқеа юз берди. Ҳар доим келажакка ишонч билан катта умид билан қарайдиган халқимиз азалий орзусини - давлат мустақиллигини қўлга киритди. Мустақиллик байрамини биринчи маротаба рамзий ном билан аталган бу гўзал боғда - «Янги ўзбекистон« да нишонлаймиз. Сизни ва сизнинг шахсингизда бутун халқимизни самимий табриклайман, сизга энг яхши тилакларимни изҳор этаман «, деди Шавкат Мирзиёев.

Байрам тадбирида мушакбозлик авжига чиқди.

2021 йилдаги оғир эпидемиологик вазият туфайли, аксарият тадбирлар онлайн тарзда ўтказилади. Баъзи концертлар барча карантин чораларига риоя қилинган ҳолда олдиндан ёзиб олинади. Aммо ташкилотчилар бу дам олиш сифати ва фуқароларнинг байрамона кайфиятига таъсир қилмайди, деб умид қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни 1991 йил 31 августда давлат мустақиллигининг эълон қилиниши шарафига ҳар йили 1 сентябрда нишонланади


Муаллиф: Мадибек Жанибеков



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив