Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлат Қозоғистон ҳисобланади

None
None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан қиймати 7,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна гуруч импорт қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Таъкидланишича, гуруч импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 19,3 минг тоннага ошган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Ўзбекистон энг кўп гуруч импорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 26,5 минг тонна;

Покистон – 223,2 тонна;

Хитой – 60 тонна;

Ҳиндистон – 23 тонна;

Россия – 12 тонна;

Литва – 2 тонна.


Сўнгги хабарлар