Ўзбекистон Элчиси Шавкат Мирзиёев Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаев ЎР Президенти Шавкат Мирзиёев Мурожаатномасининг асосий мазмунини тушунтириб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу – Президентнинг учинчи Мурожаатномаси. Ўтган йил хулосалари чиқарилиб, 2020 йил ва яқин 5 йил мобайнида мамлакатни ривожлантириш вазифалари кўрсатиб ўтилди. Шунингдек, бирқатор муҳим масалалар юзасидан қонунчилик ташаббуслари кўтарилди», - деди Саидикром Ниёзхўжаев.

Унинг айтишича, 2019 йил декабрида Ўзбекистонда «Янги Ўзбекистон – янги сайловлар» шиори остида бўлиб ўтган сайлов янги сиёсий вазиятни вужудга келтирган. Халқаро стандартлар асосида очиқ ва шаффоф ўтказилган сайловни 50га яқин мамлакат ва 10 та халқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи кузатиб борган. Ўзбекистон илк маротаба Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик ташкилотлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг тўлиқ штаби билан бевосита ҳамкорлик қилди. Ушбу бюро 316 нафар кузатувчисини юборган.

С.Ниёзхўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев 2019 йилни якунлар экан, келаётган инвестициялар ҳажмининг ошганини таъкидлаган. Тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари 4,2 млрд долларни ташкил қилган. Бу 2018 йил билан таққослаганда 3,1 млрд доллар ёки 3,7 баравар кўпдир. Ўзбекистон ЯИМдаги инвестиция ҳажми 37 фоизга етган. Мамлакат илк маротаба халқаро кредит рейтингига эга бўлиб, халқаро молия бозорига 1 млрд долларлик облигациясини жойлаштирди. Ўтган йилда мамлакат иқтисодий ўсиш суръати 5,6 фоизга етди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоиз, экспорт 28 фоиз ортган. Ўзбекистон олтин-валюта резерви 2,2 млрд долларга кўпайиб, 28,6 млрд долларга етди.

Ўзбекистон Президенти 2020 йилни Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилди. Ш.Мирзиёев жорий йилда рақамли иқтисодиёт ривожланишини тубдан ўзгартириш лозимлигини таъкидлаган. Биринчи навбатда қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив иши соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, фаол инвестицион сиёсатни давом эттириш лозим. 2020 йилда Ўзбекистонда 23 млрд доллар инвестицияни ўзлаштириб, 206 та йирик саноат объектлари қурилиши бошланиши лозим.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар