Ўзбекистон аҳолисининг 95 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олди
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда 57 350 731 доза вакцина қўлланилди.
Улардан: биринчи дозани 20 520 052 киши, иккинчи дозани 16 826 588 киши, учинчи компонентни (ZF-UZ-VAC2001 хитой-ўзбек вакцинаси уч дозада киритилади) ва бустер дозани 20 004 091 киши олган.
«Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 95,6 фоизни ташкил қилмоқда»,- дейилади Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Вазирлик малумотларига кўра, 12-18 ёшли ўсмирларни эмлаш учун 1 568 882 доза вакцина фойдаланилди.
Улардан: биринчи дозада 850 948 нафар, иккинчи дозада 669 571 нафар ва бустер дозада 48 363 нафар бола эмланди.
Аввалроқ Ўзбекистонда эмлаш AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Спутник-V», Moderna, Pfizer ва Sinovac олтита препарат билан амалга оширилгани хабар қилинганди.