Ўзбекистон 5 ойда 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон қиймати 335 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 615,6 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 44 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 5 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

-мева ва резаворлар – 61 минг тонна;

-қуритилган мева ва резаворлар – 17,6 минг тонна;

-сабзавотлар – 498 минг тонна;

-карам – 127,8 минг тонна;

-помидор – 41,4 минг тонна;

-узум – 10,1 минг тонна;

-майиз – 32,8 минг тонна;

-ерёнғоқ – 9,4 минг тонна;

-тарвуз-қовун – 4,1 минг тонна.

Сўнгги хабарлар