Йил бошидан буён бюджетга солиқ тушумлари 4,9 триллион тенгени ташкил этди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Кичик бизнес субъектлари даромад солиғидан озод қилинганига қарамай, бюджетга солиқ тушумлари ўсишда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform finprom.kzга таяниб.

2022 йилнинг тўрт ойида давлат бюджетига 4,9 триллион тенге солиқ тушди. Бу бутун ўтган йилдаги жами солиқ тушумининг деярли ярмини ташкил этади (2021 йил январ-декабрда бу кўрсаткич 10,7 триллион тенгени ташкил этган). Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш жуда сезиларли 61,6 фоизни ташкил этди.

Бутун 2021 йилда пандемия ва кичик бизнес субъектларига солиқ таътиллари берилишига қарамай, бюджетга тушган солиқларнинг умумий миқдори 2021-йилга нисбатан бирданига 2,1 триллион тенгега ошди – ўсиш 25,3%.

Сўнгги хабарлар