Йил бошидан буён 5,6 мингдан ортиқ этник қозоқ ватандош мақомига эга бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 1 июн ҳолатига кўра, 5679 этник қозоқ Ватандош мақомига эга бўлди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

«Йил бошидан буён Қозоғистонга келган ватандошларнинг ярмидан кўпи, яъни 68,7 фоизи Ўзбекистондан, 10,4 фоизи - Хитойдан, 8,8 - фоизи Туркманистондан, 2,6 фоизи - Мўғулистондан ва 9,5 фоизи бошқа давлатлардан келган.

Улар асосан Алмати (31,1%), Манғистау (18,8%), Туркистон (10,3%) ва Жамбил (6,2%) вилоятларига, шунингдек, Алмати (6%), Нур-Султан (6,9%) ва Чимкент шаҳарларига (7,9%) жойлашдилар», - дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги этник ватандошлар - 63,2%, меҳнатга лаёқатли ёшга етмаганлар - 22,8% ва нафақахўрлар - 14% ташкил этади.

Меҳнатга лаёқатли ватандошларнинг 11,4 фоизи олий маълумотли, 40,3 фоизи ўрта касб-ҳунар маълумотига эга, 46,6 фоизи умумий ўрта маълумотли ва 1,7 фоизи маълумотга эга эмас.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йилдан буён мамлакатга 1 млн 93,5 минг этник қозоқ ўз тарихий Ватанига қайтиб келган.

Сўнгги хабарлар