Йил бошидан бери Қозоғистонда 128 минг оилага манзилли ижтимоий ёрдам берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –1 март ҳолатига 128,8 минг оиладан 649 минг киши манзилли ижтимоий ёрдам олди. Бунинг учун бюджетдан 122,8 миллиард тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform.

Манзилли ижтимоий ёрдам аҳоли жон бошига ўртача даромади ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ҳудудий яшаш даражасининг 70 фоизидан камроғини ташкил этадиган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида Қозоғистоннинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларига кафолатланган ижтимоий нафақалар бериш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йил 1 март ҳолатига манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар орасида 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 154,3 минг болага озиқ-овқат ва маиший кимё тўплами шаклида ижтимоий пакет ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг биринчи чорагида 106,4 минг оиладан 524,3 мингдан ортиқ қозоғистонликларга давлат инстанциясига мурожаат қилмасдан автоматик равишда манзилли ижтимоий ёрдам берилди.

Сўнгги хабарлар