Ярим млндан ортиқ қозоғистонликлар миллий спорт турлари билан шуғулланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев Қозоғистонда миллий спорт турларининг ривожланиши ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021 йилдан бошлаб миллий спорт турлари жисмоний тарбиянинг мажбурий таркибий қисмига айланди. Эндиликда «Қозоқ кураши», «Тўққизқумалак», «Ошиқ ату» каби спорт ўйинлари мактаб ўқувчилари орасида кенг оммалашмоқда», - деди Даурен Абаев Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, 2021 йилда 57 минг киши миллий спорт турлари билан шуғуллана бошлаган.

«Ҳозир мамлакатимизда ушбу спорт турлари билан 500 мингдан ортиқ киши шуғулланади», – деди вазир.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Сўнгги хабарлар