Японияда жала туфайли 200 мингдан ортиқ одам эвакуция қилинмоқда

None
None
TOKIO. Kyodo-Kazinform – Японияда шанба куни 200 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилиш тўғрисида кўрсатма берилди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Кумамото ва Кагошима префектуралари аҳолисига инсон ҳаётига тўғридан-тўғри таҳдид соладиган энг юқори хавф ҳақида эълон қилиш топширилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Акишита (Кумамото префектураси) шаҳарчасида дарёлар тошиши туфайли камида 13 киши бедарак йўқолган.

Kyushu Electric Power маълумотларига кўра, кучли ёмғир туфайли Кумамото префектурасидаги 9000 га яқин уй электрсиз қолди.

Бош вазир Шиндзо Абэ бошчилигида кризис штаб-квартираси ташкил этилган. Унда олинган маълумотлар тўпланиб, таҳлил қилинади. Япониянинг мудофаа кучлари маҳаллий қутқарув хизматларига ёрдам бериш учун ҳудудга келишга тайёрланмоқда.

Япония миллий метеорология бошқармаси мамлакат жануби-ғарбида мисли кўрилмаган ёмғир ёғиб ўтганини маълум қилди. Кумамото префектурасининг баъзи ҳудудларида кунига 479,5 мм ёмғир ёққан.
Сўнгги хабарлар