USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Японияда омикрон штаммин юқтириш ҳолати қайд этилди

30 Ноябрь 16:47
Баҳам кўринг:
Японияда омикрон штаммин юқтириш ҳолати қайд этилди

TOKYO. Kazinform – Япониянинг Токио шаҳридаги Нарита аэропортида коронавируснинг янги омикрон штаммин юқтириш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда сешанба куни Kyodo агентлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Германияда ҳам янги антирекорд қайд этилди «Омикрон»ни даволаш учун саккизта дори аниқланди Қозоғистонда қанча ўсмир ва ҳомиладор аёллар Pfizer билан эмланган

Янги штамм ташхиси қўйилган эркак 30-40 ёшларда бўлиб, Намибиядан учиб келган. Чегарани кесиб ўтишда вирус аниқланган ва изоляция қилинган. Шундан сўнг шифокорлар омикрон штаммини аниқлаш учун қўшимча тестларни ўтказдилар. Натижа мусбат бўлиб чиқди.

Дунёда Омикрон штаммининг тарқалиши туфайли Япония 30 ноябрдан бошлаб уч ҳафта олдин чет эллик ишбилармонлар, талабалар ва техник стажёрлар учун кириш имтиёзларни бекор қилди.

Шунингдек, у барча мамлакатлар фуқароларига янги визалар беришни тўхтатди. Ушбу чоралар экспертлар янги штаммнинг хавфи тўғрисида қарор қабул қилгунга қадар бир ой давомида қўлланилади. Агар керак бўлса, чекловлар узайтирилади.

Бундан ташқари, Япония 30 ноябрдан бошлаб 23 мамлакатдан ва минтақадан ташриф буюрувчилар учун карантин чораларини кучайтирди. Бундан ташқари, Африканинг 10 та давлати, жумладан Ангола, Жанубий Африка, Зимбабве ва Намибия фуқаролари ўн кунлик карантинга юборилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив