Японияда Олимпия машъаласи эстафети бошланди

None
None
TOKYO. KYODO NEWS - Kazinform – Японияда Фукусима префектурасидаги J-Village футбол ўқув маркази ҳудудидан Олимпия машъаласи эстафетаси бошланди, деб хабар беради Kazinform Kyodo News агентлигига асосланиб.

Эстафета 121 кун давом этади. Машъалани мамлакатнинг барча 47 префектурасидаги 859 та муниципалитетлар орқали ўтказиш режалаштирилган. Коронавируснинг янги тури тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чоралар кўрилган ҳолда ўтказиладиган эстафетада 10 мингга яқин одам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди, аммо коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли мусобақалар қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади. Япония ахборот агентлигининг хабар беришича, 2021 йил ёзида Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари чет эллик томошабинларсиз ўтказилади.


Сўнгги хабарлар