Японияда Қозоғистон пойтахти шарафига сакуранинг янги нави яратилди

None
None
SAPPORO. Kazinform – Япониянинг Хоккайдо оролида Қозоғистон пойтахти шарафига «Нур-Султан» деб аталган янги сакура нави дарахти гуллади. Янги нав Хоккайдо префектурасининг Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти томонидан яратилган, дея хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Нур-Султан» сакурасининг ўзига хос хусусияти шундаки, у минус 40 даражагача совуққа чидамлидир.

Қозоғистоннинг пойтахтини ифода этувчи сакура гуллари икки томонлама гуллаши боис 10 та гулбаргга эга, бошқа сакураларда эса одатда 5 та гулбарг бўлади.

Янги сакура навининг муаллифи, Хоккайдо ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти доктори Йоичи Вакита шундай дейди: «Молекуляр биолог сифатида дунёнинг совуқ минтақаларида сакурани етиштиришдан мақсадим совуққа чидамли сакуранинг генетик имкониятларини доимий равишда кенгайтиришдир. «Нур-Султан» нави илмий тажриба ва қозоқ халқига совға».



Совуққа чидамли «Чишимазакура» сакураси Япониянинг шимолий минтақаси - Хоккайдо префектурасида ўсади ва Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти биотехнологиялардан фойдаланган ҳолда сакуранинг ушбу турини доимий равишда тадқиқ қилади.

Сакура дарахти - Япониянинг миллий бренди. Ханами (гуллаш) даврида сакурани томоша қилиш учун ҳар йили мамлакатга миллионлаб сайёҳлар келади.

Сўнгги хабарлар