Японияда болалар сони рекорд даражада камайиб кетди

None
None
TOKYO. Кyodo - Kazinform – Японияда 5 май - Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ҳисоботда айтилишича, мамлакатда болалар сони 1950 йилдан берги энг паст даражага тушган, деб хабар беради Kazinform Кyodo агентлигига таяниб.

Японияда болалар сони 1950 йилдан бери энг паст даражага тушди. 1 апрел ҳолатига кўра, 14 ёшгача бўлган қизлар ва ўғил болалар сони 14,65 млнга етган. Бу бир йил олдингига нисбатан 250 мингга кам, дейилади чоршанба куни Маъмурий ишлар ва коммуникациялар вазирлиги эълон қилган ҳисоботда. Ҳисобот мамлакатда 5 май куни нишонланадиган Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланди.

Мамлакатнинг 14 ёшгача бўлган кичик фуқаролари ҳозирда аҳолининг атиги 11,7 фоизини ташкил қилади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг демографик йилномасига кўра, Япония аҳолиси 40 миллиондан ортиқ бўлган 35 мамлакат орасида энг паст кўрсаткичга эга.

Япониядаги болалар сони 1954 йилда 29,89 миллион кишига етган. Бу рақам 1970 йилларнинг бошларида қисқа вақт ичида ўсди, аммо 1982 йилдан бери пасайишда давом этмоқда.

Япония аҳолиси, шу жумладан, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари 2020 йил октябр ойидан 2021 йил октябргача 644 минг кишига камайиб, 125,5 миллион кишини ташкил этди. 65 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар сони бир йил ичида қарийб 190 минг кишига, 36,2 миллионгача кўпайган. Бу Япония умумий аҳолисининг тахминан 29% ни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар