Япония Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди

None
None
TOKYO. KYODO - Kazinform - Япония Ҳукумати тўлиқ таркибда истеъфога чиқди, деб хабар беради Kazinform Kyodoга таяниб.

Aгентлик маълумотларига кўра, сентябр ойи бошида Бош вазир Йошихидэ Суга партия раҳбари лавозимига номзодини қўймаслигини эълон қилган, бу аслида унинг Бош вазир лавозимидан кетишини билдирган. 2012 йилдан 2017 йилгача Синдзо Aбэ Ҳукуматида Ташқи ишлар вазири бўлган Фумио Кишида чоршанба куни бўлиб ўтган партия сайловларида ғалаба қозонди.

4 октябр, душанба куни Япония Парламентининг иккала палатаси Бош вазир номзодини овозга қўяди, шундан сўнг у ўз кабинетини тайинлайди. Бош вазир партиялар томонидан кўрсатилган номзодларнинг кўпчилик овози билан сайланади. Қоида тариқасида, бу партиялар раҳбарлари. Шундай қилиб, Парламентда энг кўп ўринга эга бўлган партия раҳбари Бош вазир бўлади. Бошқача айтганда, сайловда ғалаба қозонган Либерал -демократик партия етакчиси Фумио Кишида Япониянинг 100-Бош вазири бўлади.

У душанба куни расмий равишда кабинет тузмоқчи. Вазирликка номзодларни танлаш ҳафта охири якунланди. Ҳироказу Мацуно Ҳукумат Бош котиби бўлади. Олдинги Ҳукуматдан уч киши янги кабинетга ўтади: Ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотеги ва Мудофаа вазири Нобуо Киши ўз лавозимларини сақлаб қолади, фан ва таълим вазирлигини бошқарган Койчи Хагиуда Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлигини бошқаради.


Сўнгги хабарлар