Январ воқеалари: ҚР Бош прокуратураси тартибсизликларни 27 киши ташкиллаштирганини аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Январ воқеалари ташкилотчиси сифатида Қозоғистоннинг турли ҳудудларидан 27 нафар шахс аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош прокуратураси 1-хизмати раҳбари Серик Шалабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бош прокуратура январ воқеалари бўйича жиноий тергов ҳаракатларининг бориши тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмоқда. Маълумки, ўша фожиали кунларда Алмати, Чимкент, Ақтўбе, Атирау, Алмати, Жамбул, Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида давлат объектларини вайрон қилиш, ёқиб юбориш, мулкни йўқ қилиш, террорчилик ҳаракатлари содир этилган», - деди Бош прокуратура вакили.

Унинг сўзларига кўра, прокуратурада 5 мингдан ортиқ терговга қадар текширувлар мавжуд.

«Бугунга қадар мамлакатнинг ҳар бир вилоятида ушбу жиноятлар ташкилотчиси сифатида 27 нафар шахс аниқланган. Улар орасида Алмати аэропортига ҳужум қилиб, Кўктўбе телеминорасини эгаллаб олишга уринганлар ҳам бор», — деди Серик Шалабаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар