Янги ўқув йилида Қозоғистонда «Рақамли репетитор» лойиҳаси ишга туширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Янги ўқув йилигача «Рақамли репетитор» лойиҳаси ишга туширилиши керак. Бу ҳақда ҚР Таълим вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз болалар учун «рақамли репетитор» лойиҳасини бошлаяпмиз. Уни август ойи охиригача ишга туширишимиз керак. Янги ўқув йили арафасида махсус гуруҳлардаги болалар ушбу лойиҳа устида иш бошлашлари керак. Ўқув йилига тайёргарлигимиз шунга боғлиқ бўлади», - деди Асхат Аймағамбетов вазирлик йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ҳукумат йиғилишларидан бирида Асхат Аймағамбетов қишлоқ ўқувчилари учун «рақамли репетитор» лойиҳасини жорий этиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилган эди. Лойиҳага кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари, яъни 500 мингга яқин ўқувчи математика, тил ёки табиий фанлар бўйича ҳафтада камида 3 марта қўшимча дарсларни бепул олиши мумкин.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар