Янги Қозоғистон бир кунда ёки бир йилда яратилмаслиги аниқ - Президент

None
None
ULYTAÝ. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Улитаудаги Миллий қурултой нима учун чақирилганини тушунтириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Очиғи, янги Қозоғистон бир кунда ёки бир йилда яратилмайди. Бу бутун жамиятни ўзгартирадиган мураккаб ва узоқ жараён. Ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қилсак, мақсадимизга эришамиз. Шу боис ҳам Мурожаатномамда Миллий қурултой мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқдим»

, – деди Президент.

Давлат раҳбари қурултой тарихан қозоқ халқининг энг муҳим қарорлар қабул қилинган йиғилиши эканлигини таъкидлади.

«Бундай учрашувларда ота-боболаримиз энг муҳим масалаларни муҳокама қилган. Одамлар бир-бирлари билан маслаҳатлашиб бир қарорга келишган. Бундай қарорлар бутун мамлакатни бирлаштиради. Ўз тарихимизда миллат тақдирини ҳал қилган қурултойлар бўлган. Уларнинг аксарияти халқимиз учун муҳим даврда ўтказилган. Талас қурултойидан кейин Олтин Ўрда мустақил давлатга айланди. Қорақум ва Ўрдабаси қурултойлари халқимизни юрт ҳимояси учун бирлаштирди. «Алаш» партияси Оренбургда бўлиб ўтган биринчи қозоқ қурултойида ташкил этилган»

, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар