Янги қарор: «Омикрон» штамми аниқланган мамлакатлардан келган йўловчилар 7 кунга изоляция қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясовнинг янги қарорига кўра, 10 та давлатдан келган йўловчилар 7 суткага изоляция қилинади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасига ушбу қарор иловасида кўрсатилган давлатлардан келган ва охирги 14 кун ичида бўлган шахслар 7 кун давомида уйда изоляция қилинсин (уй карантини). Уй карантини изоляцияси CОVID-19 учун ПЗР тести ва CОVID-19 га қарши эмлаш натижаси манфий бўлган сертификат мавжудлигидан қатъи назар амалга оширилади», - дейилади қарорда.

Ушбу иловадаги рўйхатга Исроил, Чехия, Нидерландия, Буюк Британия, Италия, Германия, Австралия, Канада, Бельгия ва Миср киради.

Ҳужжатда, шунингдек, Қозоғистон Республикасига ҳаво йўли билан келган ҳукумат делегациялари ва авиакомпания экипажларидан ташқари барча шахслар термометрия ва сўровномадан ўтиши айтилган.

Қарор 3 декабр соат 00.00 дан кучга киради. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Сўнгги хабарлар