Янги қарор: Аэропорт ва темир йўл вокзалига кириш тартиби ўзгартирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Транспорт бош санитария шифокори янги қарорни имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

COVID-19 эпидемияси туфайли, «қизил» зонадаги ҳудудларда «Ashyq» лойиҳасида қатнашмайдиган кутиб олувчи ва кузатувчилар аэропортларга кириш тақиқланади.

ҚР Транспорт бош санитария шифокорининг янги қарори бундай нормани таъминлайди.

«Хавфли («қизил» зона) ҳудудларда, «Ashyq» лойиҳасида иштирок этадиган аэропортлардан ташқари, кутиб олувчи ва кузатувчилар аэропорт биноларига кириш чекланади», - дейилади ҳужжатда.

Худди шу талаблар темир йўл вокзалига ҳам тегишли. «Қизил» зонада, «Ashyq» лойиҳасида қатнашмайдиган барча кутиб олувчи ва кузатувчиларга вокзал биносига киришга рухсат берилмайди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар