Яқин уч кунда кучли ёмғир ва шамол кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 17-19 сентабрь кунлари Қозоғистонда ёмғирли ва шамолли об-ҳаво қутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Ҳафта охирида Карск денгизи ҳудудларидан келиб чиққан циклон Қозоғистон об-ҳавосига таъсирини давом эттирмоқда. Шу сабабли ёмғир ёғиши кутилмоқда, жанубда момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакат шимолида, марказида ва шарқида кучли ёмғир ёғади, шамол эсиб, дўл ёғиши ва туман тушиши мумкин. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчилик тўхташи кутилмоқда.

Жума куни эса Атлантика антициклони келиши билан Қозоғистоннинг аксарият қисмида қуруқ, нисбатан илиқ об-ҳаво кутилмоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар