Яқин уч кунда Қозоғистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Икки циклон – шимоли-ғарбий ва жанубий циклонларнинг қўшилиши Қозоғистоннинг деярли бутун ҳудудида об-ҳавонинг беқарор бўлишига олиб келади, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

«Ёмғир ёғади, 11-12 июн кунлари республиканинг жануби ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамол кучайиши, дўл ёғиши мумкин. Жануби-ғарбда, жанубда чанг бўрони кутилмоқда.

Республиканинг ғарбида, шимоли-ғарбида ҳаво ҳарорати кундузи 22—30° дан 17—26° гача пасайиши, жануби-ғарбда 25—35° гача исиши кутилмоқда. Шимолда 20-28 дан 25-30 гача исийди, шарқда ҳарорат 28-37 дан 24-33 гача пасаяди, республика марказида - 22-30 дан 27-32 гача, жанубда — 35 даражагача иссиқ бўлади, — дейилади синоптиклар хабарида.

Сўнгги хабарлар