Wizz Air Abu Dhabi авиакомпанияси Қозоғистонга рейсларни очади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 14 мартда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги ва «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси Қозоғистон ва БАА ўртасида мунтазам рейсларни очиш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар, деб хабар беради Kazinform.

Ҳужжат ҚР Бош вазири Асқар Маминнинг Бирлашган Араб Амирликларига иш сафари чоғида имзоланди, деб хабар беради ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Баёнотда айтилишича, «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси 2021 йил май ойининг ўрталаридан бошлаб Абу-Даби-Нур-Султан ва Алмати шаҳарлари ўртасида мунтазам рейсларни амалга оширишга тайёр. Қозоғистон ва БАА ўртасида ҳаво алоқаси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида томонлар ушбу рейсларни очиш бўйича ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, «Wizz Air Abu Dhabi» - лоукостер, Абу-Даби аэропортида жойлашган БААнинг 6чи миллий авиакомпанияси. Фойдаланувчи сертификати 2020 йил 12 октябрда берилган.

Ушбу авиакомпания - ADQ (собиқ Abu Dhabi Development Holding Company) давлат компаниясига қўшма корхона. Компания акциялари 51 фоизи ADQ ва 49 фоизи Wizz Air Holdings эгалик қилади.

Биринчи парвоз 2021 йил 15 февралда Абу-Даби-Афина йўналиши бўйича амалга оширилди.

Авиакомпания 11та мамлакатга 13та йўналиш бўйича халқаро рейсларни амалга оширади: (Афина, Арманистон (Ереван), Болгария (София), Кипр (Ларнака), Миср (Александрия), Грузия (Кутайси), Греция (Афина), Исроил (Тель-Авив) , Украина (Одесса), Венгрия (Будапешт), Польша (Катовице), Руминия (Бухарест).

Бугунги кунда авиакомпанияда 4та янги А321 пео-самолёти мавжуд. 2021 йил охирига келиб ўз паркин 30та самолётга етказиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар